Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 1,6 млрд сўмни ўзлаштириб юборган шахсларга иш очилди

Қашқадарёда 1,6 млрд сўмни ўзлаштириб юборган шахсларга иш очилди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан АТБ «Микрокредитбанк» вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, «Г.К.» МЧЖ раҳбари Д.С. ва фуқаро А.У. банк филиалидан савдо фаолиятини ривожлантириш учун олинган 1,6 млрд сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштириб ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаганлиги ҳамда гаровга қўйилган бино ва автотранспорт воситасини банк муҳрини қалбакилаштириш йўли билан тақиқдан чиқариб, банд солинган автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг