Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизалоқни зўрлаганликда гумонланган шахс қўлга олинди

Қизалоқни зўрлаганликда гумонланган шахс қўлга олинди

Ижтимоий тармоқлардаги Элликқалъада 13 яшар қизнинг номусига тегилганлиги ҳақидаги видеомурожаат тарқалди. Унда 2010 йилда туғилган қизалоқни 44 ёшли эркак 2 йил давомида зўрлаб келгани айтилади.

Ҳолатга Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси муносабат билдирди.

Элликқалъа тумани «Амиробод» ОФЙда яшовчи фуқаро М.З. 30.08.2023 йилда туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни Элликкалъа тумани «Амиробод» ОФЙда яшовчи қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат Республика прокурори томонидан жойида ўрганилиб,  суд тиббиёт экспертизасининг 05.09.2023 йилдаги хулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш ҳужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинди, дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг