Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқондаги «ГАИ»да фуқаро ўз жонига қасд қилишга уринди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Қўқондаги «ГАИ»да фуқаро ўз жонига қасд қилишга уринди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида бир фуқаронинг (аёл) соғлиғи ёмонлашгани ва яна бир фуқаронинг ўзига тан жароҳати етказаётган ҳолати акс этган видео тасвир тарқалди.

Фарғона вилояти ИИБ мазкур ҳолатга муносабат билдириб, воқеа жорий йил 5 сентябр куни содир бўлгани ва ушбу фуқаролар она ва бола бўлиб, вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган автомобилини чиқариб олмоқчи бўлишганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 сентябрь куни Қўқон шаҳар У.Носир кўчасида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган «Матиз» русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг психотроп модда таъсирида эканликда гумонланиб, тиббий текширувга таклиф этилган вақтда ҳайдовчи тиббий текширувдан бош тортган ва бу ҳолат ЙПХ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 136-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштиришларига сабаб бўлган.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни эса ушбу «Матиз» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва унинг онаси Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига келиб, ушбу маъмурий баённомага эътироз билдириб, транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб беришни сўрашган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд органига кўриб чиқиш учун юборилиши ҳамда қонуний қарор қабул қилиниши тушунтирилганда ҳайдовчининг бундан жаҳли чиқиб,  ўзига тан жароҳати етказган ва онасининг соғлиги ёмонлашган.

Ушбу фуқароларга эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг