Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилди
Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини «соат 21 дан соат 7 га қадар» ўрнига «соат 23 дан соат 5 га қадар» этиб белгилашга қарор қилинди.
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter