Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда ИИБ подполковниги ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда ИИБ подполковниги ҳалок бўлди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Кеча, 29 июль куни Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида ИИБ подполковниги вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 01:40 ларда Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомагистрал йўлининг 868-869 км оралиғида юз берди. ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори, подполковник Мансур Ғанибоев ва жамоатчилик асосида хизмат олиб бораётган фуқаро Жанибек Танатовнинг бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомобилда хизмат олиб бораётган бўлган. 

Улар йўлнинг четида турган пайтида, Қонликўл туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро К.Б. маст ҳолатда Nexia-3 автомобилини йўлнинг қарама-қарши йўналишда бошқариб келиб, фуқаро Ж.Танатовнинг Nexia-1 русумли автомашинасига урилган.

Мазкур йўл транспорти ҳодисаси натижасида фуқаро Ж.Танатовнинг автомашинасида бўлган Қўнғирот тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори, подполковник Мансур Ғанибоев олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг