Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда танишини ўқишга киритиш ваъдаси билан 4 минг «кўки»га туширган фуқаро ушланди

Қорақалпоғистонда танишини ўқишга киритиш ваъдаси билан  4 минг «кўки»га туширган фуқаро ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси М.А. фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 4000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг