Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда юк машинаси ЙПХ автомобилларини «мажақлаб» кетди. Нима бўлганди ўзи? (видео)

Қорақалпоғистонда юк машинаси ЙПХ автомобилларини «мажақлаб» кетди. Нима бўлганди ўзи? (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Кеча, 19 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда қуролланган йўл-патрул хизмати ходимлари хизмат машиналари билан йўлни тўсиб, юк машинасини тўхтатишга уринаётгани, юк машинаси эса ЙПХ автомобилларини уриб-мажақлаб, ўз йўлида давом этаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокимлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

«Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5781-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатга жалб қилиш ва кинотуризмни ривожлантириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш белгилаб берилган.

Жумладан, Ҳиндистоннинг Panorama Studios pvt. LTD кинокомпанияси томонидан Ўзбекистонда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан «Khuda Haafiz» номли фильмни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудудида суратга олиш ишлари режалаштирилган.

Фото: karakalpakstan.uz

Шунга асосан, 19 ноябрь куни фильм ижодкорлари томонидан Беруний тумани билан чегарадош ҳудудда кино суратга олиш учун мослаштирилган махсус автомобилларда тасвирга олиш жараёнлари бўлиб ўтган», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг