Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ёниб кетди

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, бугун, 15 июнь куни Қозоғистон вақти билан соат 03:10 да «Олмаота-Тошкент» автомобиль йўлида трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинаси ёнган.
Оқибатда автомобил йўлида тирбандлик юзага келганлиги натижасида соат 03:40 ларда «Олмаота-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув оқибатида ушбу автотранспортларда ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тароз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган.
Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 май куни Қозоғистонда йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter