Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик қурилишда ҳалок бўлди

Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик қурилишда ҳалок бўлди

Россия Федерациясининг Ленинград вилоятидаги қурилиш майдончасида икки нафар меҳнат мигранти ҳалок бўлди. Мазкур ҳолат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганилган.

Маълум бўлишича, 2023 йил 21 феврал куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 19:00 да Ленинград вилояти, Всеволожск тумани, Заневское шаҳарчасида қурилиш майдони ҳудудида пудратчи «Стройкрафт» МCҲЖнинг икки нафар қурувчиси қурилиш фасад лифти йиқилиши оқибатида вафот этган.

Вафот этган қурувчиларнинг бир нафари 2002 йилда туғилган Ж.A. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади, дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов қўмитаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг