Россияда ўзбекистонлик йигит арақдан заҳарланиб вафот этди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 3 нафар муҳожир сифатсиз арақдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Неские Новости» хабар берди.
2 январ куни кечқурун Петербургнинг курорт райони ҳисобланган Разлив посёлкасида Ўзбекистон фуқароси кучли алкогол таъсирида қолган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар 1995, 1992 ва 1993 йилда туғилган 3 нафар одам арақдан заҳарланганини аниқлашган.
Улардан бирининг ҳаёти қутқариб қолинмади. Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси этил спиртидан заҳарланиб, вафот этди. Бошқа икки нафар йигит эса оғир аҳволда бўлиб, улардан бири комада ётибди. Иккиси ҳам Ўзбекистонга қўшни мамлакатлардан, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter