Рулда соғлиғи ёмонлашган ҳайдовчи аянчли ҳодиса қурбони бўлди

Бугун, 12 сентябрь куни Яшнобод тумани, Охангарон кўчасида, ҳайдовчи 1978 йилда туғилган М.Р., ишончнома асосида «Cobalt»да ҳаракатланиб, (дастлабки маълумотга кўра соғлиги ёмонлашган) руль бошқарувини йўқотган.
Сўнгра у қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи кўкаламзорлаштирилган майдончадаги дарахт билан тўқнашув содир этган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter