Самарқандда газ бўлими мансабдорлари катта пулни талон-торож қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
«Самарқандтумангаз» бўлими СУГ хизмати моддий жавобгар шахслари 221 млн сўмлик суюлтирилган газни сотишидан тушган маблағларни кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган теровга қадар текширувда, «Ургуттумангаз»нинг суюлтирилган газ хизмати бошлиғи У.Б. ва бошқалар 115,9 млн сўмлик суюлтирилган газни сотишдан тушган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter