Самарқандда кучли жала ва дўл ёғиши натижасида сув тошқинлари юзага келди (фото)

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 29 апрел соат 16:30дан сўнг эълон қилган видеолар ва хабарларга кўра, бугун Самарқанд шаҳри ва Булунғур туманида дўл аралаш жала ёғиб, сув тошқинлари юзага келган.
ФВВ хабарига кўра, Самарқанд вилояти ҳудудида бир неча соат давомида кучли ёмғир ёғди. Булунғур туманининг айрим турар-жой массивларида кучли ёмғир натижасида уйларни сув босди.



Айни вақтда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари сурункали ёмғир оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter