Самарқандда кучли шамол шаҳардаги байрам арчаларини бузиб юборди
20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси эсган кучли шамол туфайли Самарқанд шаҳридаги қатор реклама паннолари, кўргазмали воситалар ўрнатилган жойидан тушиб кетиши, йиртилиши каби ҳолатлар кузатилди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Сўлим шаҳарчаси ва бошқа баъзи ҳудудларда безатилган байрам арчалари асоси эгилиб қолди.
«Айни пайтда ушбу камчиликларни бартараф этиш, арчалар каркасларини таъмирлаш мақсадида демонтаж ишлари олиб борилмоқда. Кун давомида Янги йил арчалари таъмирланиб, ўз ўрнида қайта ўрнатилади ва маданий тадбирлар дастур асосида давом эттирилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter