Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Nexia-3 бино ертўласига тушиб кетди

Самарқандда Nexia-3 бино ертўласига тушиб кетди

Самарқанд шаҳрида Nexia-3 янги қурилаётган бинонинг ертўласига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 7 март куни соат 21:40 да Садриддин Айний кўчасида ҳаракатланаётган Nexia-3 бошқаруви йўқотилиши оқибатида йўлнинг ўнг томонида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг ертўласига тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси енгил тан жароҳат олган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва уйига кетишга рухсат берилган.

Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг