Самарқандда прокурор ўринбосари қўлга олинди
Самарқандда прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратуранинг ШХБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.
Унинг натижасида Ургут тумани прокурори ўринбосарининг қилмишлари фош этилди.
Хусусан, мазкур мансабдор шахс Пастдарғом тумани прокуратурасида фаолият юритган даврида хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши натижасида 2 млрд. 887 млн. сўм миқдорида давлатга етказилган зарарни 805,9 млн. сўмга камайтириб бериш эвазига воситачилар орқали 6,5 минг АҚШ доллари ва 35 млн сўм пора олган.
Бу билан чекланмай прокуратура томонидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида зарар миқдорини 150-200 млн сўмгача камайтиришни ва уларга суд идораларидаги танишлари орқали енгил жазо тайинланишида ёрдам беришини айтиб, МЧЖ эгасидан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Прокурорнинг ноқонуний ҳаракатлари бўйича ашёвий далиллар протсессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter