Самарқандда фуқаро сигарет чеккан ҳолда ухлаб, ёнғин қурбонига айланди
2019 йил 26 апрель куни Самарқанд шаҳрида яшаган Д.С. уйида сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида сигарета кули диван устига тушиб ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ёнғин Д.С.нинг қўшнилари томонидан ўчирилган. Оқибатда Д.С. тутундан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 25 март куни Сурхондарёда ҳам бир киши худди шу тарзда қурбон бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter