Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда сохта ИИБ ходимаси ушланди

Самарқандда сохта ИИБ ходимаси ушланди

Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Меҳржон» маҳалласи ҳудудида фуқаро И.Н. ички ишлар органлари ходимларининг кийимида (енги калта кўк кўйлак, шим, бош кийимсиз ва погонларсиз) юрган.

Бу ҳолат «Темир интизом ва ҳалоллик — муваффақият калити» шиори остида ўтказилаётган «Интизом ойлиги»да аниқланган. Ўтказилган суҳбат давомида ушбу аёл формани Самарқанд шаҳрида жойлашган чевар хоналардан биридан сотиб олганини айтган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада сохта ЙПХ ходими қўлга тушганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг