Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда 4 киши ёниб кетди

Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда 4 киши ёниб кетди

Самарқанднинг Нуробод туманида 6 май куни юз берган мудҳиш ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд—Қарши йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилган. Оқибатда автомобилда ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситаси ёниб кетган.

Автомобиль ичида бўлган тўрт нафар фуқаро ёнғин қурбонига айланган. Ҳайдовчи эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг