Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги боғчадан гўшт ўғирлаётган бош ошпаз ва мудира ишдан ҳайдалди

Самарқанддаги боғчадан гўшт ўғирлаётган бош ошпаз ва мудира ишдан ҳайдалди

Тармоқда Самарқанддаги боғчада мудира пишган гўштларни ўғирлаб кетаётгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳолат сабаб муносабат  эълон қилди. 

Аниқланишича, Пахтачи туманида жойлашган 28-сонли МТТда бош ошпаз Ў.А. пиширилган 4,7 кг гўштни олиб кирхонага яшириб, сўнгра кирхона деразасидан МТТ хўжалик мудираси М.Э.га берганини ва М.Э. пишган 4,7 кг гўштни МТТ ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда, МТТ тарбиячилари Н.Н. ҳамда М.У.лар уни ушлаб, ҳолатни видеога олишган.

Шундан сўнг, Ў.А. ҳамда М.Э. билан суҳбат ўтказилганда, бу ишларни доимо МТТ директори Ш.У.нинг топшириғи ва кўрсатмасига асосан қилганини, ҳақиқатдан ҳам МТТ тарбиячиларининг айтган гаплари ва улар томонидан олинган видеолавҳалар тўғри эканлигини ўз тушунтириш хатларида баён қилишган.

Шундан сўнг, бош ошпаз Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг