Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СамДУ филиалида бетон плита қулашидан жароҳатланганлар сони кўпроқ экани маълум бўлди

СамДУ филиалида бетон плита қулашидан жароҳатланганлар сони кўпроқ экани маълум бўлди

Бугун, 4 сентябр куни Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида янги ўқув йилининг бошлангани муносабати билан ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси қулаб тушгани хабар қилинганди.

Ҳокимлик хабарида жароҳатланганлар сони икки нафар экани айтилганди. Прокуратура хабарига кўра, 6 нафар қиз жароҳатланган.  

Янги тафсилотларга кўра,  4 сентябрь куни соат тахминан 10:50 ларда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушгани оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган. Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.

Ушбу бинонинг атиги бир йил аввал таъмирлангани айтилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг