Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат аъзоси Топиболди ҳожи Холдоров вафот этди

Сенат аъзоси Топиболди ҳожи Холдоров вафот этди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бугун, 22 август куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди ҳожи Холдоров сурункали юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Топиболди Холдоров Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий илмий ёрдам марказида даволанаётган эди. 

Топиболди Холдоров 1942 йил 1 февралда Фарғона туманида туғилган, вилоятда матлубот ва савдо соҳаларида турли вазифаларда меҳнат қилган.

2016 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг