Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шамол электростанцияси қурилишида ўғирлик содир бўлди

Шамол электростанцияси қурилишида ўғирлик содир бўлди

2023 йил 15 май куни кеч соат 22:40 ларда номаълум шахс Ғиждувон тумани «Кўкча» маҳалласи чўл массивида «OOO Teng Xing» компанияси томонидан шамол электростанцияси қурилиши учун харид қилинган 1 метри 1.277.20 сўм бўлган, 110 диаметрли жами 800 метр елим трубаларни яширин равишда талон-торож қилиб, ташкилотга жами 102.176.000 сўмлик кўп миқдорда моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жинояти иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ж.Н. таниши 1953 йилда туғилган Э.П. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг