Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шоира Назира Ўроқова вафот этди

Шоира Назира Ўроқова вафот этди

Қашқадарёлик шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Назира Ўроқова вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берган. 

Назира Ўроқова 1969 йилнинг 3 июнида Қарши шаҳрида туғилган. 1991 йилда Қарши давлат университетининг рус тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. Унинг «Муаттар дунё» (2002), «Олисдаги хаёл» (2014) шеърий китоблари нашр этилган.

Узоқ йиллар Қарши шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби директори бўлиб ишлаган.

Xabar.uz марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг