Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда ҳайдовчи пиёдани уриб кетиб, воқеа жойидан қочди. Пиёда ҳалок бўлган

Сирдарёда ҳайдовчи пиёдани уриб кетиб, воқеа жойидан қочди. Пиёда ҳалок бўлган

Сирдарёда пиёдани уриб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетган номаълум автомашина ҳайдовчиси қидирилмоқда. Пиёда шифохонада вафот этган.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2020 йил 26 октябрь куни Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтган  Янгиер-Тошкент йўналишида номаълум автомашина йўлни кесиб ўтаётган 1991 йилда туғилган пиёда П.А.ни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган. Пиёда П.А. шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Юқоридагиларни инобатга олиб фуқароларимиздан ҳолат юзасидан бирор маълумотга эга бўлсалар Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз» - , дейилади хабарда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг