Сирдарёда кучли сув оқимида қолиб кетган аскар ҳамон қидирилмоқда

Аввалроқ, Сирдарёда Халқаро пресс-клуб сессияси ўтказилгани хабар қилинган эди.
Унда иштирок этган Миллий гвардия Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Илёс Эрбўтаев Сардобадаги воқеаларда мардлик кўрсатган ходимларни ёдга олди.

Эрбўтаевга кўра, қидирув-қутқарув, текширув жараёнида Миллий Гвардиянинг 3 нафар ҳарбий хизматчиси кучли сув оқими остида оқиб кетган.
Улар капитан Ибрагимов Санжар, оддий аскар Суюнов Ҳазрат ва Суяров Ҳусниддинлардир.
Капитан Ибрагимов жиддий жароҳатларсиз Оқолтин туманидаги "Бобур" маҳалласида сув оқимидан чиқа олган. Афсуски, икки нафари бедарак йўқолди. 3 кундан сўнг мардларча ҳалок бўлган Суяров Ҳусниддин топилди... Ҳозирда оддий аскар Суюнов Ҳазратни топиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўша қийин кунларда 77 нафар аҳоли қутқарилди. Томда қолган опа-сингилларни қутқариш учун вертолет қўнолмайдиган жойда икки ҳарбий ўзини сувга ташлаб, фуқароларни қутқардилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter