Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда кучли шамол кўпқаватли уй томини учириб юборди (фото)

Сирдарёда кучли шамол кўпқаватли уй томини учириб юборди (фото)

Фото:«Сирдарё хабарлари»

30 январь куни Сирдарё вилояти, Ховос туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмини қаттиқ шамол учириб юборган.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВБ Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари етиб бориб, фалокат оқибатларини бартараф этишга киришган.

Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, содир бўлган ҳодиса натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳати олиши кузатилмаган.

Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан маълум қилинишича, ушбу бинонинг том қисми 2019 йил ёз ойларида профнастил билан капитал таъмирланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ҳам шундай ҳодиса кузатилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг