Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Сирли осмон тоқи” – Коинотнинг ақлни шоширувчи суратлари эълон қилинди (фото)

“Сирли осмон тоқи” – Коинотнинг ақлни шоширувчи суратлари эълон қилинди (фото)

Фото: Ларрин Рэй

Лондондаги Гринвич қироллик расадхонаси астрономияга доир йилнинг энг яхши фотосурати танлови ғолиблигига номзод муаллифларни эълон қилди. Ижобий беллашувга 75 мамлакатдан 4500 дан зиёд сурат юборилган. Ҳакамлар ҳайъат минглаб ижодий ишлар орасидан Коинот ва галактикамиз кутилмаган ракурсда тасвирланган ўндан зиёд фотосуратни саралади. Қуйида шорт-лист – ғолибликка номзодларнинг мухтасар рўйхатига киритилган айрим суратлар билан танишишингиз мумкин. 

  1. Франциядаги лаванда майдони узра Сомон йўли манзараси. Фото: Стефан Либерман (Германия)

  1. “Дельфиннинг боши”. Олис коинотдаги юлдузлар тўпи чиндан ҳам сув жониворининг бошини ёдга солади. Фото: Йовин Яҳатугода (Шри-Ланка)

  1. Мурманскда шимол ёғдуси. Фото: Виталий Новиков (Россия)

  1. Ғуж бўлиб кўринган юлдузлар тўпи астономия илмида “Вуаль туманлиги” деб аталади. Фото: Питер Фелтоти (Венгрия)

  1. Зуҳал (Сатурн) жамоли. Фото: Дэмиан Пич (Буюк Британия)

  1. Жодрелл-Бэнк узра балқиган Ой. Фото: Мэтт Нейлор (Буюк Британия)

  1. Исландияда ноёб табиат ҳодисаси – шимол ёғдуси кузатилган палла. Фото: Ларрин Рэй (Янги Зеландия)

  1. NGC 2024 – Ер сайёрасидан 1,5 минг ёруғлик йили масофада жойлашган алангасимон юлдузлар оиласи. Фото: Стивен Мор (Австралия)

  1. Луцзяцзуй шаҳри узра юлдузлар парвози. Фото: Данинг Кай (Хитой)

  1. Инсон ва коинот мулоқоти. Суратда Ойнинг тўлиқ траекторияси маҳорат билан акс эттирилган. Фото: Рэми Лебланк-Мессажер (Франция)

  1. “Коинотнинг қалби”. Cуратда астрономларни оҳанрабо каби ўзига тортиб келаётган юлдузлар тўпи акс этган. Фото: Куш Чандария (Буюк Британия)

  1. Қуёш бош кўтарган палла. 4 хил манзара чоғиштирилган сурат Шанхай шаҳридан 16 км узоқда олинган. Фото: Цзяцзюнь Хуа (Хитой)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг