Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сомсахонада портлаш бўлди. Етти киши шифохонага ётқизилди

Сомсахонада портлаш бўлди. Етти киши шифохонага ётқизилди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 18 март куни кундузи Шаҳрисабз тумани Хўжахуросон маҳалласида яшовчи А.Т.нинг (1949 й.т.) хонадонида чақнаш ходисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати  маълум қилди.

Қайд этилишича, чақнаш хусусий уйда ўзбошимчалик билан ташкил қилинган сомсахонада 20 литр ҳажмли газ балони ёрилиб, суюлтирилган углеводород газининг ҳаво аралашмаси натижасида содир бўлган. Натижада сомсахонанинг уч нафар ишчиси ҳамда тўрт нафар мижоз (жами етти киши) турли даражада куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан туман ИИБ томонидан ЖК (Жиноят кодекси)нинг 229-моддаси («Ўзбошимчалик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг