Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта паспорт орқали «Умра»га бормоқчи бўлганлар 10 йилга «депорт» қилинди

Сохта паспорт орқали «Умра»га бормоқчи бўлганлар 10 йилга «депорт» қилинди

Скриншот.

Ўзбекистон фуқаролари И.Х.И., А.М.А., У.Х.Ж., Тожикистон фуқароси Сиратуллои Мансурулло ҳамда бир нечта Қирғизистон  фуқароларидан таркиб топган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўзаро тил бириктирган.

Улар Саудия Арабистони томонидан Қозоғистон ва Россия фуқароларига соддалаштирилган кириш режими (электрон виза) қўлланилганидан фойдаланиб, «Умра» зиёратига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига муайян ҳақ эвазига Қозоғистон ва Россия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлаб беришган. Шу орқали мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний йўллар орқали «Умра» зиёратига юбориш билан шуғулланиб келишган.

Жумладан, ДХХ томонидан шу йилнинг 1 январ куни Тошкент халқаро аэропорти орқали «Тошкент-Ал-Қувайт» йўналишида Қозоғистон Республикасининг қалбаки паспортлари билан 40 нафар Ўзбекистон фуқароларини «Умра» зиёратига кетиши режалаштирилганлиги аниқланиб, улардан қалбаки паспортлар олиб қўйилган.

Бундан ташқари жорий йилнинг 6 февраль куни Саудия Арабистонига «Умра» зиёрати учун отланган 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Бирлашган Араб Амирликлари орқали Саудияга чиқиб кетаётганда сохта паспортлар билан ушланиб, мамлакатимизга «депорт» қилинган. Мазкур шахсларнинг эзгу ниятларидан ғаразли мақсадларда фойдаланган жиноий гурух аъзоларига чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бир нечта уюушган жиноий гуруҳ аъзолари фуқароларимиздан «Умра» зиёратига ноқонуний тарзда, яъни қалбаки паспортлар ва визалар билан олиб чиқиб кетилаётган қўлга олинган ва уларга нисбатан ИИВ вилоят бошқармалари билан хамкорликда қонуний чоралар кўрилмоқда.

Энг ачинарли холатлардан бири, давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, фуқароларимиз томонидан хозирги кунга қадар муқаддас зиёратларга ноқонуний йўллар билан чиқиб кетиш холатлари кузатилмоқда. Қалбаки паспортлар билан ушланган фуқароларимизга Саудия Арабистони томонидан 10 йил муддатга ушбу мамлакатга кириш таъқиқи қўйилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг