Сурхондарёда наркотик контрабандаси аниқланди

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Денов тумани тиббиёт бирлашмасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи шахсни 3 кг. 857 гр. “опий” моддаси билан қўлга олди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гиёҳванд моддани мазкур шахснинг Тожикистондаги жиноий алоқалари контрабанда йўли билан ўтказиб берганликлари маълум бўлди.
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Чуст туманида ўтказган тезкор тадбирида ҳам катта миқдордаги гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди.
Хусусан, тезкор тадбир давомида Уйчи туманида яшовчи шахс ва унинг фарғоналик жиноий шериги томонидан Қирғизистондан олиб келинган 6 кг. 813 гр “гашиш” моддаси процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.
ДХХ ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасуу туманида яшовчи қирғиз фуқароси ва унинг россиялик жиноий шериги ушланиб, улардан 1 кг. 413 гр. “гашиш” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қизилқия шаҳрига бориб, Азамат исмли шахс билан учрашади ва унга 1 кг “гашиш” моддасини Фарғона шаҳрига етказиб бериш шарти билан 2 минг доллар бериб, яшаш манзилига қайтиб келади.
Орадан маълум муддат ўтиб, у Фарғона шаҳридаги “Фарғона - Қўқон” йўналишида қатновчи автомашиналар тураргоҳида гиёҳванд моддани қабул қилиб олиб, Қўқон шаҳри томон йўл олганида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
Экспертиза хулосасига кўра, ундан процессуал тартибда олинган “гашиш” моддасининг соф оғирлиги 911 граммни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter