Сурхондарёда яна ер қимирлади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 23 ноябр куни соат 14:36 да (23.11.2023 йил, Гринвич бўйича 09:36да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 67,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км.
Шўрчи туманида 2-3 балл, 26 км.
Бандихон туманида 2 балл, 31 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудудда бугун тонгда ҳам ер силкинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter