Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Свет» ёнган туман ва шаҳарлар рўйхати берилди

«Свет» ёнган туман ва шаҳарлар рўйхати берилди

Фото: «Xabar.uz»

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати республика бўйлаб электр энергияси тикланган ҳудудлар рўйхатини берди.

Kun.uz хабарига кўра, айни вақтда электр энергияси тўлиқ тикланган ҳудуд сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қайд этилган.

Бугун, соат 19:00 ҳолатига, Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида электр таъминоти тикланган:

Aндижон вилояти: Aндижон ва Хонобод шаҳарлари;

Бухоро вилояти: Пешку, Қоровулбозор, Қоракўл туманлари тўлиқ, Ромитан, Олот, Вобкент туманлари қисман;

Сирдарё вилояти: Гулистон ва Янгиер шаҳарлари тўлиқ, Гулистон туман тўлиқ, Сайҳунобод тумани қисман;

Тошкент вилояти: Aнгрен, Бўстонлиқ, Тошкент, Қибрай, Оҳангарон, Паркент туманлари;

Фарғона вилояти: Фарғона шаҳар ва Фарғона тумани қисман, Шоҳимардон қисман;

Тошкент шаҳри: Бектемир, Миробод, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туманлари ва Олмазор, Яккасарой, Учтепа туманларининг айрим қисмлари.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари бўйича вазият ҳақида кейинроқ маълумот берилишини билдирди.

Компаниядан маълум қилишларича, биринчи навбатда шифохоналарга электр узатиш чоралари кўрилмоқда.

«Жамият фақат тизимга электр энергияси етказиб берилгандагина уни истеъмолчиларга узата олади», – дея тушунтириш берган АЖ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлагани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг