Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Таhое» қарама-қарши йўлда «Тicо»ни «сочиб юборди»

«Таhое» қарама-қарши йўлда «Тicо»ни «сочиб юборди»

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани акс этган видео тарқалди.

Кеча, 14 декабр куни соат тахминан 13:00 лар чамасида 2003 йилда туғилган Ю.М «Таhое» русумли автомобилни бошқариб, Марғилон шаҳар «А.Яссавий» ва «Тинчлик» кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Т.С бошқарувидаги «Тicо» русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Натижада «Тicо» русумли автомобил ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг