Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тахтақорача» довонидаги ўпирилиш бартараф этилди

«Тахтақорача» довонидаги ўпирилиш бартараф этилди

13 март куни «Тахтақорача» довонида кучли ёмғир ёғиши оқибатида мазкур довондан ўтган М-39 автомобиль йўлида (1138-1141 километрида) қисман ўпирилиш юзага келиб, транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

ЙҲХББ хабарга кўра, довон йўлида юзага келган носозликлар бартараф этилиб, ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилди.

Айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг