Тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда «Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланди» сарлавҳаси остида тарқалган маълумот юзасидан расмий маълумот берилди.
ИИВ Ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг 3 август куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида тез ёрдам хизмати шифокорнинг фуқаро томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан тергов олди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
«Мазкур ҳолат ички ишлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Экспертиза натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади»,- дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter