Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Томскда ҳалок бўлган ўзбекларнинг шахси аниқланди

Томскда ҳалок бўлган ўзбекларнинг шахси аниқланди

Фото: «РИА Новости»

Жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлиб, натижада ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

ФВВ тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди:

  1. Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  2. Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  3. Мўминов Хуршид Мехриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  4. Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  5. Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  6. Хасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  7. Норов Мехриддин Гайбуллаевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  8. Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  9. Хасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган).

Ҳозирда ёнғин натижасида ҳалок бўлган 10-фуқаронинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, воқеа юзасидан воқеа жойида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг