Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўнғизни отиб ўлдирган шахслар жавобгарликка тортилди

Тўнғизни отиб ўлдирган шахслар жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда Ангрен шаҳри «Жигаристон» МФЙ ҳудудида назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида «Жигаристон»  МФЙ тоғли ҳудудида фуқаролар И.З. ва Й.Б. томонидан ов қуролида тўнғизни отиб ўлдирганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, 7.500.000 сўм миқдорида жарима чораси қўлланилиб, ҳайвонот дунёсига 16.875.000 сўм зарар етказганлиги учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилган.

Ов қуроли Ангрен шаҳар ички ишлар бўлимига топширилди, дейилади Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг