Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўққизинчи синф ўқувчиси масжидда ўғирликка қўл урди

Тўққизинчи синф ўқувчиси масжидда ўғирликка қўл урди

9 январь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича фуқаро шу куни соат 06:40 ларда, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган жоме масжидига намоз ўқишга келиб, масжид кириш эшигидаги илгичга эгнидаги курткасини илиб кириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, курткасининг чўнтагида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик «Оппо А54» русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2022 йил 9 январь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг