Тошкент циркида томоша кўрсатаётган қиз баландликдан йиқилиб тушди
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни «Ўзбек давлат цирки»да бўлиб ўтган томоша вақтида Ирина Валтер аренадан, баландликда (ҳавода) «Жуфтлик полотно» номерини амалга ошираётган сўнги дақиқада йиқилиб тушган. 1983 йилда туғилган Ирина Валтер циркда 15 йилдан ортиқ ишлаган кўп қиррали артистдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар кузатилганда Ирина Валтернинг аренада ётган ҳолатини кузатиш мумкин.
Маданият вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ирина Валтерга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилган. Тиббий текширув натижаларига кўра чап оёқ бўғимларининг чўзилиш ташхиси қўйилди. Ҳозирда Ирина Валтернинг аҳволи яхши, уй шароитида даволаниш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter