Тошкент – Истанбул – Тошкент рейси бугун бекор қилинди

Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги ва учиш ҳамда қўнишга белгиланган чекловлар) шароити туфайли, фақат 2022 йил 12 март кунги HY273/HY274 Тошкент - Истанбул – Тошкент рейси бекор қилинади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» AЖ хабар берди.
Бекор қилинган рейс йўловчилари 13 март куни қўшимча рейс билан манзилларига етказилиши маълум қилинган.
«Uzbekistan Airways» AЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз, дейилади компания хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter