Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент метросида ёнғин юз берди

Тошкент метросида ёнғин юз берди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 17 январ куни Тошкент метросида ёнғин чиқди. 

«Тошкент метрополитени» ДУК маълумотига кўра, соат 19:30 лар атрофида «Космонавтлар» метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган.

Шу боис, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

«Тошкент метрополитени» ДУК келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг