Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 21 ёшли ҳайдовчини йўловчилар ўлдириб кетишди

Тошкент вилоятида 21 ёшли ҳайдовчини йўловчилар ўлдириб кетишди

Фото: Xabar.uz

Тошкент туманига олиб борган ҳайдовчи йигитни 22 ва 16 ёшли гумонланувчилар бўйнидан кесиб, телефонини олиб қочишган. Мазкур мудҳиш ҳодиса жорий йилнинг 26 июнь куни Тошкент туманида содир бўлган.

Маълум қилинишича, 2001 ва 2007 йилда туғилган йигитлар олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадида мобил илова орқали 2002 йилда туғилган йигит бошқарувидаги таксини чақиртириб, Тошкент туманига олиб боришини сўрашган. Белгиланган манзилга боришгач, гумонланувчилардан бири ёнида бўлган пичоқ билан ҳайдовчига тан жароҳати етказган. Сўнгра ҳайдовчининг телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Ҳайдовчи яқин атрофдаги хонадон эгасидан ёрдам сўраган. Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро ҳолатни қуйидагича изоҳлайди:

«Ўғлимни кўтариб кўчага чиқсам, Nexia-3 машинаси тўхтади. Хотиним «пичоқлаб кетди» деб, бақириб қолди. Қарасам, у одам бўйнини ушлаб олганча, ёрдам сўради. Мен 102, 103 га телефон қилдим. Тирик эди, лекин бўйнидан кесиб ташланган эди. Жуда кўп қон оқди. Тез ёрдам олиб кетганида жони узилди».

Маҳалла раисининг таъкидлашича, гумонланувчилар Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан бўлишган.

Воқеа йўл бўйидаги цехнинг кузатув камераси ёзувларига тушиб қолган ва гумонланувчилар тезда топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг