Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 2,5 йил олдин йўқолган бола қидирилмоқда

Тошкент вилоятида 2,5 йил олдин йўқолган бола қидирилмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бедарак йўқолган йигит қидирилмоқда. Уни топишда кўмаклашганлар 10 миллион сўм билан мукофотланади. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фахриддин Нуриддинов 2005 йил 16 майда туғилган. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Барраж» МФЙ Охунбобоев кўчаси 58-уйда яшаган. У 2021 йил 26 апрель куни ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 160-165 см, озғин гавдали, сочи қора, қоши қалин, кўзи қора, қирра бурун, лаби ва қулоқлари ўртача катталикда, юз кўриниши думалоқ.

Эгнидаги кийимлари: бўри тасвирли қора рангли жемпер, кўк жинси шим, оёғида қора спорт кроссовкаси бўлган.

Бедарак йўқолган шахсни топишда кўмаклашган фуқаро 10 миллион сўм билан мукофотланади. Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлганлар 102 қисқа рақами орқали хабар бериши сўралган. Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг