Тошкент вилоятида катта ўғирлик фош қилинди
Ўртачирчиқ туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан «Ўртачирчиқтумангаз» таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда «R.T.» МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси бош энергетиги А.Қ. ва бошқалар пахта тозалаш корхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter