Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида сифатсиз шиналар сотилаётгани аниқланди

Тошкент вилоятида сифатсиз шиналар сотилаётгани аниқланди

Фото: Назорат инспекцияси.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган савдо дўконларида сифатсиз шина аниқланди.

Дўконларда сотилаётган “Миннелл радиал” бренди остида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобил шиналари бўйича назорат хариди ўтказилди

Ўтказилган текширув натижасида мазкур маҳсулот амалдаги стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди. 

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, шиналар транспорт воситаларига ўрнатилганда ён томонлари ва ён деворларида деформацияга йўл қўйилмаслиги керак. Акс ҳолда: 

 • шинанинг герметиклиги бузилади, 

• ҳаво оқиб чиқиши ва босим йўқолиши кузатилади, 

 • бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради. 

Сифатсиз шиналар нафақат автомобилингизга зарар етказади, балки ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига ҳам таҳдид солади, дейилади инспекция хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг