Тошкентда 13 ёшли бола шўхлиги учун укасини сотувга қўйиб юборди

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда тарқалган онлайн савдо платформасига 3 ёшли боланинг сотувга қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани тез фурсатда аниқланган.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А. (2012 йилда туғилган ўғил бола) шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда, кичик ёшли укаси А.М. (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага (ўзи очган аккаунтдан) сотувга қўйиб юборган ва сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter