Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 20 ва 22 ёшли қиз бедарак йўқолди

Тошкентда 20 ва 22 ёшли қиз бедарак йўқолди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2002 йилда туғилган Юнусова Дилноза Баҳодир қизи 2022 йил 7 феврал куни Сергели тумани, Сергели-7 массивида жойлашган уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Белгилари: бўйи 160-165 см, тана тузилиши ўртача, сочлари узун, қора, кўзлари жигар.

Кийимлари: қора куртка, пушти ранг, қора кроссовка.

Шунингдек, 2000 йилда туғилган Назарқулова Камола Абдукарим қизи, 2021 йил 12 октябрь куни «Қўйлиқ» бозоридан чиқиб, бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 170-175 см, тана тузилиши озғин, сочлари қора.

Кийимлари: мавсумий кийим.

«Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг