Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 39 ёшли шахс бедарак йўқолди

Тошкентда 39 ёшли шахс бедарак йўқолди

1984 йилда туғилган Кадирмаев Альберт Рифатович 2023 йилнинг 3 апрель куни Яшнобод тумани М.Ашрафий кўчасидаги ишхонасидан чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 170-175 см, кўзлари жигарранг, сочлари жигарранг, пешонасининг ўртасида 2 см ўлчамда чандиғи бор.

Эгнида: тўқ кўк рангдаги спорт кийими, қора футболка, тўқ кул ранг жинси шим, оёғида қора рангли кроссовка бўлган.

«Ушбу шахснинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки 71-206-87-00, 98-335-36-60, 91-194-00-02 (Telegram), 94-602-13-03 ва 102 рақамларига хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг