Тошкентда 9-қаватдан ўзини ташлаган фуқаро тирик қолди

Тошкентда 9-қаватдан ўзини ташлаган фуқаро тирик қолди.
Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро 9-қаватдан тушиб кетган уй акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ изоҳ берди.
Жорий йилнинг 21 июл куни Юнусобод тумани, 9-мавзе ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида, 2002 йилда туғилган фуқаро Т.Р, шу уйнинг 9-қаватидаги деразадан ўзини пастга ташлаган ва кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушган. Натижада фуқаро “БМЁЖ, БМЧ, чап ўмров суяги, ўнг кўкрак суяги, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши 2,3-даража, травматик шок 2-даражаси” ташхиси билан шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда бемор шифокорлар назоратида.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро 2024 йилнинг охиридан буён руҳиятида ўзгаришлар содир бўлиши бошланганлиги ва психолог-шифокор текширувларидан ўтказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter